Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК улушлари Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК улушлари Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилди

Фото: «Agropolit.com»

«Озиқ-овқат саноати соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (581-сон, 23.09.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, қуйидагилар:

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК таркибидаги ташкилотларнинг устав жамғармаларидаги давлат улушлари Давлат активларини бошқариш агентлигига;

«Ўзагроэкспортбанк» АТБ ва «Агробанк» АТБ устав капиталларидаги «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК улуши Молия вазирлигига бепул ўтказилди.

2021 йил 1 мартга қадар Агентликка ўтказилаётган ташкилотларнинг устав жамғармаларидаги давлат улушлари оммавий савдоларга қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тегишли қарори билан «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК тугатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг