«Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси раҳбарига матбуот котиби тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Малоҳат Ҳусанова «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси бошқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби лавозимига тайинланди.
Малоҳат Ҳусанова 1985 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаган.
Журналистик фаолиятини 2012 йилда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида бошлаган. Ўтган йиллар давомида мазкур агентликнинг Фотоахборот, Республика, Халқаро ахборот таҳририятлари шарҳловчиси, етакчи муҳаррири лавозимларида фаолият олиб борган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter