Ўзбекистоннинг нуфузли офис лойиҳаси Trilliant – топширилишга тайёр кадастрли офислар!
Офис, меҳмонхона, ресторан ва умумий овқатланиш жойларини бирлаштирган Ўзбекистондаги биринчи А+ Business Park Trilliant офисларни ижарага бериш давом этар экан, сотувдаги офислар кадастр билан бирга топширилади!
Тошкент марказидаги ноёб жойлашуви ва тарихий меъморий хусусиятларни ўзида мужассам этган халқаро стандартлардаги Trilliant лойиҳасида офислар фойдаланишга топшириш босқичига келди. 14 ва 17 қаватли икки офис минораси, 17 қаватли меҳмонхона минораси, конгресс маркази, ресторан ва кафеларни ўзида жамлаган Business Park, бу ижтимоий ҳаёт ва бизнес олами нуқтаи назаридан Тошкентнинг янги диққатга сазовор, жозибадор маркази бўлади.
Trilliant лойиҳаси бўйича дунёдаги энг йирик меҳмонхона тармоқларидан бири бўлган Ташкент шаҳридаги Intercontinental Hotels хориждан келган IHG мутахассислари жамоаси томонидан ишчиларни ўқитишни якунлаб, биринчи меҳмонларни кутиб олишга киришди. 16-қаватдаги Ember ресторани, спорт зал ва СПА очилиши лойиҳада офис ҳаёти ва ижтимоий ҳаётнинг сезиларли даражада жонланишини таъминлай бошлади.
Сотиб олиш ва ижарага олиш учун катта талаб мавжуд.
Нуфузли лойиҳада бинонинг қурилиш жабҳаси ниҳоясига етказилгани кўриниб турган бўлса-да, лойиҳа атрофидаги тўсиқларнинг олиб ташланиши билан ободонлаштириш ишлари бошлангани эътиборни тортади. 2023 йил январ ойидан бошлаб топшириш бошланган Trilliantда 17 қаватли офис минораси сотувга қўйилган бўлса, 14 қаватли офис минораси ижара учун очилди. Расмийлар берган маълумотларга кўра, «Сотувга тақдим этилган 17 қаватли офис минораси миллий ва халқаро бизнес дунёси тарафидан юқори талабга эга бўлиб, бугунги кунга келиб унинг 70 % сотилган», бошқа томондан, ижарага очилган 14 қаватли офис минораси учун кўплаб халқаро фирмалар билан ижара музокаралари олиб борилаётгани билдирилди. Сотилган офислар кадастр билан топширилмоқда.
Trilliant лойиҳасида жами 15.795 метр квадрат офис майдони ижарага бериш учун очилган. Ижара учун очилган 14 қаватли офис минорасида 141 та А тоифали офислар мавжуд бўлиб, ижарага бериш фақат Trilliant савдо офиси томонидан амалга оширилади. Ижарага бериладиган офислар 67 метр квадратдан 1460 метр квадратгача бўлиб офислар қора сувоқ ҳолатида топширилади. Лойиҳадан офисларни ижарага олган компаниялар офисларини олишлари биланоқ пардозлаш ишларини бошлашлари мумкин.
Халқаро стандартларга мувофиқ офис лойиҳаси
Халқаро стандартларга эга офис, меҳмонхона ва ижтимоий ҳаёт мажмуаси сифатида ҳаётга татбиқ этилган Trilliant, офис аҳолиси учун соғлом ва қулай муҳит яратишни мақсад қилган. Лойиҳа, мажлис хоналари бўлган конгресс маркази ва дунёга машҳур ҳашаматли брендлар жойлашган хиёбон билан барча ходимларнинг ва мехмонларнинг эҳтиёжларини қондирадиган тарзда ташкиллаштирилмоқда. Лойиҳа ҳудудида жойлашган ресторан ва кафелар ўз меҳмонларига жаҳон ошхонаси таомларини тақдим этади.
Trilliant халқаро стандартларга жавоб берадиган, Ўзбекистон бизнес дунёсининг келажакдаги эҳтиёжларини ва офиснинг барча талабларини ҳисобга олган ҳолда барпо этилди. Кундузги ёруғликдан максимал самарага эга бўлган жиҳати, очиладиган деразалари, 4,38 м. шифт баландлиги, 1,5 сонияда қаватни ўзгартирадıган Otis маркали лифт ва кўплаб инновацион хусусиятларга эга ишлаш ва мотивацияга йўналтирилган архитектурага эга Trilliant тақдим этилаётган имтиёзли халқаро тажриба билан ҳашаматнинг ҳақиқий таърифини очиб беради.
Замонавий технология, барқарор инфратузилма
Trilliant барқарорлик соҳасида дунёда қабул қилинган энг юқори халқаро аккредитациялардан бири бўлган LEED Gold сертификати талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган. Энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган ва мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган офис минораси замонавий барқарорлик стандартларига жавоб берган ҳолда ақлли бино модели билан ҳаётга тадбиқ этилади. Ўзбекистондаги биринчи LEED Gold гувоҳномали лойиҳа бўлишга номзод Trilliant, кам энергия қуввати истеъмоли, барқарор ландшафт майдони, автомобил зарядлаш станциялари, қайта ишлаш мосламалари, чиқиндиларни бошқариш тизимлари ва ақлли шамоллатиш технологияси билан табиий ресурслардан самарали фойдаланади ва айни пайтда операцион харажатларни камайтиради.
Барча хусусиятлари билан Ўзбекистон бизнес дунёсининг қутб юлдузи бўладиган Trilliant’да ўз ўрнингизни эгаллаш учун савдо офисига ташриф буюришингиз ёки лойиҳа мутасаддилари билан боғланишингиз мумкин.
Мурожат учун:
Тел: +998 71 205 59 95
e-mail: [email protected]
Facebook: fb.com/trilliant.uz
Instagram: Instagram.com/trilliant.uz
Telegram: t.me/trilliant_uzb
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter