Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Mobiuz «Tashkent City Mall» савдо-кўнгилочар марказида янги офисини очди

Mobiuz «Tashkent City Mall» савдо-кўнгилочар марказида янги офисини очди

Mobiuz «Tashkent City Mall» савдо-кўнгилочар марказида янги офисини очди

Mobiuz компанияси «Tashkent City Mall» савдо-кўнгилочар марказида янги савдо ва хизмат кўрсатиш офиси ишга тушганини эълон қилди. Бу янги маконда мижозларга барча хизматлар ва ёрдам кўрсатилади.

«Tashkent City Mall» марказидаги сервис офиси қуйидаги афзалликларни тақдим этади:

  • пойтахтнинг энг замонавий савдо ва кўнгилочар марказида қулай жойлашув.
  • душанбадан пайшанбагача соат 10:00 дан 23:00 гача, жумадан якшанбагача эса соат 00:00 гача узайтирилган иш вақти.
  • профессионал мутахассислар қурилмаларни созлаш, тариф режасини танлаш ва Mobiuz’нинг жорий акциялари ва махсус таклифлари ҳақида маълумот беришда ёрдам беришга тайёрлиги.

Янги офис манзили: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Б.Зокиров кўчаси, «Tashkent City Mall» савдо мажмуаси.

«Tashkent City Mall» савдо-кўнгилочар марказида янги хизмат кўрсатиш офисини очар экан, Mobiuz ўз мижозларига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда уларга қулайлик ва хизматлардан фойдаланиш имкониятини тақдим этишга интилишда давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг