Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тадбиркордан 15 000 доллар талаб қилган фирибгар фош этилди

Тадбиркордан 15 000 доллар талаб қилган фирибгар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Т.С. «B.M.» МЧЖ раҳбари Ф.нинг ишончига кириб, Янгиҳаёт туманидан 2,5 сотихли уй-жойни офис учун олиб беришни ваъда қилиб, эвазига унинг 15 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-каналида маълум қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг