Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳукумат қарори: Ўзбекистон ёғоч импорти миқдорини камайтирмоқчи

Ҳукумат қарори: Ўзбекистон ёғоч импорти миқдорини камайтирмоқчи

Ёғочсозлик саноати хомашё базасини мустаҳкамлаш ва соҳани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (84-сон, 19.02.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, республикада ёғочсозлик соҳасининг хомашё базаси мустаҳкамланади, мебель саноатининг барча йўналишларини ривожлантириш орқали ёғоч импорти ҳажми камайтирилади.

Қарорга мувофиқ, 2021–2022 йилларда республика ҳудудларида:

● қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган жами 3 173 гектар захирадаги ерларда;
● ўрмон фондининг жами 1 327 гектар тоғолди ва адир ерларида ёнғоқ, чинор, шумтол, қайрағоч ҳамда бошқа мебелбоп дарахт турлари экилади.

Мазкур плантацияларни ташкил этиш учун жами 2 783,6 минг дона кўчат етиштириш назарда тутилган.

2021 йил 10 мартдан бошлаб мебель саноатида ёғоч хомашёси сифатида фойдаланиладиган павловния, ёнғоқ, чинор, шумтол, қайрағоч ҳамда бошқа дарахтлар плантацияларини ташкил этувчиларга зарур кўчат экиш материаллари шартнома асосида етказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 10 ойида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 471,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини импорт қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг