Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг хориждан ёғоч импорти салмоқли равишда ошди

Ўзбекистоннинг хориждан ёғоч импорти салмоқли равишда ошди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 42 та хорижий давлатлардан қиймати 350,1 млн. АҚШ долларига тенг бўлган ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини импорт қилган.

Ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 64,5 млн. АҚШ долларига ошган.

Ўтган 7 ой мобайнида импорт қилинган ёғоч ва ёғоч маҳсулотларининг энг катта улушига эга бўлган давлатлар:

- Россия – 310,0 млн.
- Хитой – 11,2 млн.
- Эрон – 9,4 млн.
- Белорусь – 5,3 млн.
- Қозоғистон – 4,7 млн.
- Туркия – 3,3 млн.
- Қирғиз Р. – 1,6 млн.
- Украина – 1,6 млн.
- Германия – 803,2 минг АҚШ доллари

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг