Пўлат ва керамикадан пишиқроқ: ёғочнинг янги тури ишлаб чиқилди
Америкалик муҳандислар янги технологияни тақдим этишди: ёғоч янгича ишлов беришдан сўнг бутунлай янгича хусусият ва сифатга эга бўлади.
Ёғочдан лигнинни ажратиб олиш орқали бунга эришилди: ундан ясалган пичоқ минерал ёғ қўшиб тоблангани ва чархланганидан сўнг оддий пўлат пичоққа қараганда уч баравар кескирроқ бўлиб чиқди.
Ишланма муаллифлари ушбу технология кўп соҳаларда қўлланилиши мумкинлигини айтишмоқда. Масалан, михлар, кесувчи асбоблар кабиларни ишлаб чиқаришда. Бу турдаги ёғочнинг асосий афзалликларидан бири экологик тозалиги ва иқтисодий тежамкорлигида, дейишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter