Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёғоч-қириндили плиталар импорти қисқартирилади

Ёғоч-қириндили плиталар импорти қисқартирилади

Ёғоч-қириндили плиталар ҳамда уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқариш ривожлантирилади. Президентнинг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат билан, 2020 йил 1 январдан бошлаб ёғоч-қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга муайян инвестицион мажбуриятлар асосида табиий қамишзорларни 10 йилдан кам бўлмаган муддатга бепул фойдаланишга бериш кўзда тутилган.

Хусусан, мазкур соҳа корхоналарига 2020 йил 1 январдан 2022 йил 1 январга қадар қуйидаги солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши мумкин:

  • фойда солиғи, ер ва мол-мулк солиғи;
  • республикада ишлаб чиқарилмайдиган қамиш, ғўзапоя ўриб олиниши ва улардан ёғоч-қириндили плиталар, шунингдек уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган техник воситалар, асбоб-ускуналар ва уларнинг бутловчи, эҳтиёт қисмлари учун божхона тўловларидан озод этиш.

Қайд этилишича, республикага импорт қилинаётган 1 метр куб ёғоч-қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларига 2020 йил 1 январдан башлаб қатъий 25 АҚШ доллари ҳамда 2021 йил 1 январдан 30 АҚШ доллари миқдорида акциз солиғи жорий этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг