Ўзбекистон учун Ақтау денгиз портига йўл очилмоқда
Қозоғистоннинг Ақтау денгиз порти раҳбарияти ўзбекистонлик компаниялардан юк ташиш бўйича буюртмаларни қабул қилишга тайёр эканлигини билдирди. Бу ҳақда «Дунё» АА ўз мухбирига таяниб хабар берди.
Мазкур келишувга Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги бош консули ва «Ақтау денгиз савдо порти» бошқарув раиси Абай Турикпенбаев ўртасидаги учрашувда эришилган.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон маҳсулотларини Ақтау порти орқали яқин ва узоқ хорижий мамлакатларга юбориш бўйича масалаларни муҳокама қилишди.
Қозоғистоннинг Ақтау денгиз порти Каспий денгизининг шарқий қирғоғида бир нечта халқаро транспорт йўлаклари кесишган нуқтада жойлашган бўлиб, бу Эрон, Туркия, Россия, Озарбайжон, Туркманистон йўналишида қуруқ юклар, нефть ва нефть маҳсулотлари шарқдан ғарбга, шимолдан жанубга ва ортга 12 ой давомида ташиш имкониятини беради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter