Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Очиқ денгизда 95 кун қолиб кетган балиқчи қутқарилди

Очиқ денгизда 95 кун қолиб кетган балиқчи қутқарилди

Фото: Facebook (Meta)

Перулик бедарак йўқолган балиқчи орадан 95 кун ўтиб Эквадорда тирик ҳолда топилди. Бу ҳақда Peru 21 газетаси хабар берди.

Напа Кастрони сўнгги маротаба 2024 йилнинг 7 декабрида ўзи яшовчи Марконадан «Гатон-2» балиқчилар қайиғида очиқ денгиз томон кетганида кўришган. У яқинлари билан алоқага чиқиб турган, бироқ 10 кундан сўнг, у Санта-Роса оролидан 40 мил (64 км) олисда чоғи алоқа узилиб қолган.

Қариндошлари зудлик билан ҳукуматдан ёрдам сўрашди, бироқ қидирувлар беҳуда кетди. Орадан 84 кун ўтиб қўшни Эквадордан хабар келди...

Напа Кастро Эквадор соҳиллари яқинида тирик ҳолда топилди, уни маҳаллий балиқчилар кемаси экипажи қутқарди. Бу пайтга келиб унинг аҳволи жуда оғирлашган, сўнгги 15 кун сувсизликдан азоб чекканди.

Қутқарилган балиқчи тезда қариндошлари билан видеомулоқот қилиб, тирик ва соғ эканини маълум қилди. Перулик балиқчининг оиласи бу сафар ҳукуматга Напани мамлакатга қайтаришда ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг