Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оёғи «ердан узилган» «дунёдаги энг бахтли одам»

Оёғи «ердан узилган» «дунёдаги энг бахтли одам»

«Crown Princess» сайёҳлик кемаси.

Чорак асрдан бери сайёҳлик кемаларида яшовчи Марио Салседо қуруқликка ҳаливери қайтиш ниятида эмас. Бу ҳақда «Clarin» газетаси ёзди.

Тинмай саёҳатда юрганидан, Салседони кемаларда жуда яхши танишади, азиз меҳмон сифатида ардоқлаб «Супер Марио» деб ном қўйиб олишган.

Бир пайтлар «The New York Times» газетаси, дунёда нима содир бўлишидан қатъи назар, саёҳатдан қолмагани учун уни «дунёдаги энг бахтли одам», дея таърифлаганди.

Фото: «Фактрум»

«Мен таътилга чиқмайман. Одамлар таътилни ўтказиш учун бу ерга (сайёҳлик кемасига — таҳр.) келишади. Мен эса бу ерда яшайман», — деди жаҳонгашта сайёҳ.

Салседонинг айтишича, ердаги кундалик ҳаёт ташвишларидан зерикиб, қочиб, денгизларга бош олиб кетган.

1997 йили, молия соҳасида 20 йил ишлаганидан сўнг Салседо умри фақат иш билан боғланиб қолганини англаб етди. Ўшанда биринчи марта, чалғиш учун, саёҳатга отланди. Саёҳат шунчалик ёқдики, ортига қайтишни ҳам раво кўрмади.

Кемаларда телевизор, интернет бор, дунёда нима гап бўлса билиб олаверади. Йилда икки ҳафта (жами) Майами (Флорида штати)даги уйида бўлишини ҳисобламаса, Салседонинг оёғи «ердан узилган». Кичикроқ бизнесини кемада ўтириб, онлайн бошқаради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг