Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хорижий сайёҳлар Ўзбекистонда янги имкониятларни кашф этмоқда

Хорижий сайёҳлар Ўзбекистонда янги имкониятларни кашф этмоқда

«Travel Tomorrow» порталида «Ўзбекистон янги Арда Хива сайёҳлик мажмуасини очмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда бундай иншоотларнинг сайёҳларни жалб қилиш ва минтақада туризм инфратузилмасини ривожлантиришдаги аҳамияти алоҳида таъкидланган.

Нашрда қайд этилишича, 2024 йилда тарихий Хива шаҳридан атиги тўрт километр масофада очилган мажмуа дам олиш ва кўнгилочар тадбирлар учун бетакрор имкониятлар яратмоқда. Мажмуа ўзининг гўзал каналлари, меҳмонхоналари ва ҳунармандчилик устахоналари билан Ўзбекистоннинг сайёҳлик жозибадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ушбу нашр Ўзбекистоннинг сайёҳлик йўналишларини тарғиб қилишга кўмаклашади, шунингдек, кам танилган ҳудудларга эътиборни жалб этади, потенциал туристлар доирасини кенгайтиради ва мамлакатнинг маданий ҳамда тарихий хусусиятларига қизиқиш уйғотади. Портал ўқувчиларга Ўзбекистонда мавжуд бўлган фаол дам олиш имкониятлари, жумладан сув боғлари, ҳунармандчилик устахоналари ва бошқалар ҳақида маълумот беради, бу эса турли тоифадаги сайёҳлар учун кенг кўламли таклифларни намоён этади. Арда Хива каби инновацион лойиҳаларнинг тавсифи нафақат маҳаллий диққатга сазовор жойларнинг жозибадорлигини кўрсатади, балки инфратузилмага сармоя киритиш ва туризмнинг барқарор ўсиши учун шароит яратишнинг муҳимлигини ҳам таъкидлайди. Бу Ўзбекистоннинг жаҳон харитасида истиқболли сайёҳлик йўналиши сифатидаги обрўсини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг