Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иссиқхоналар ўрнатиш учун субсидиялар ажратилади

Иссиқхоналар ўрнатиш учун субсидиялар ажратилади

Фото: «Xabar.uz»

«Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори (ПҚ-4716-сон, 18.05.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 20 майдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда субсидиялар ажратилади:

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида:

  • енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – БҲМнинг 30 бараваригача;
  • суғориш воситалари харид қилиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача;
  • уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун – БҲМнинг 3 бараваригача;

Қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун – БҲМнинг 10 бараваригача (бунда, қишлоқ хўжалиги кооперативлари балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этилади).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг