Доллар курси «учди». Тижорат банкларида курс 10 000 сўмдан ошиб кетди
Тижорат банклари АҚШ долларини сотиб олиш курсини 10 050 сўм, сотиш курсини 10 150 сўм қилиб белгилай бошладилар.
Хусусан мазкур курсни ЎзМиллийбанк, Асака банк, Ориент Финанс банк, Ипак йўли банки, Равнақ банк, Hi Tech bank, Алоқабанк, Ипотека банк эълон қилишган.
Хусусан, курсни Миллий банк, «Асакабанк», Orient Finance Bank, «Ипак йўли», «Равнақ-банк», Hi-Tech Bank, «Алоқабанк», «Ипотекабанк» эълон қилишди.
Бугун, 14 апрель куни, куннинг биринчи ярмида деярли барча банкларда доллар 9850 сўмдан сотилаётган эди. Кечга келиб банкларда АҚШ валютаси курси ўртача 300—350 сўмга қимматлашиб кетди.
Davletovuz каналининг ёзишича, доллар тижорат курсининг кечга бориб кескин кўтарилиши кўпчилик учун кутилмаган янгилик бўлди. Аммо, бугун Марказий банк изоҳлаганидек, коронавирус туфайли юзага келган иқтисодий инқироз сўмнинг қадрсизланишига асосий сабабчи бўлмоқда.
«Аммо бизга келаётган хабарларга кўра, қарийб барча банклар валюта курсларини янгилагани, қолаверса, муайян лимитлар қўйганига қарамасдан, айрим банклар томонидан соат 20:00дан 21:00га қадар бўлган қисқа оралиқда ўзаро таниш-билишларнинг эски курсларда валюта харид қилишига техник ҳамда бошқа имкониятлар яратиб берилган. Яъни спекуляция ва ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўйилган.
Ўйлаймизки, Марказий банк ўзининг назорат инструментлари орқали бундай номақбул хатти-ҳаракатларга, спекулятив ва инсайдерлик маълумотларидан суиистеъмоллик қилиш ҳолатларига қарши чоралар кўради. Бунинг учун барча техник имкониятларга эга», – деб ёзади блогер.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter