Ўзбекистонда доллар курсини «тўхтатиб бўлмаяпти»
Мамлакатимизда доллар курси юқорилашда давом этмоқда. Марказий банк 19 ноябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра АҚШ долларининг расмий курси 12,84 сўмга кўтарилиб, 10 768,10 сўмга етди.
Евро курси ҳам ошдиди (+36,06) ва 12 203,49 сўм бўлди.
Бир Россия рубли -0,08 сўмга кўтарилиб, 147,78 сўмни ташкил этди.
Маълумот учун, бугун тижорат банкларида АҚШ доллари сотув курси биринчи марта 10800 сўмдан ошган. Айни пайтда банкларда сотув курси 10 795-10 810 сўм, сотиб олиш курси 10 700-10 770 сўмни ташкил қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter