Доллар тез орада кескин кўтарилиши мумкинлиги айтилди
Келгуси йилда 1 АҚШ долларининг ўртача йиллик қиймати 11 000 сўмдан ошади.
Бу ҳақда Ҳисоб палатаси 2022 йилги давлат бюджети лойиҳасини ўрганиш якунлари бўйича ўз прогнозида эълон қилди.
Валюта курсидан ташқари, бюджет даромадларига таъсир кўрсатадиган олтин, кумуш, мис, экспорт қилинадиган табиий газ таннархининг ўртача қийматлари ҳам хулосада кўрсатилган.
Аввалроқ, баъзи тижорат банкларида долларни сотиб олиш 10 660 - 10 730 сўмни, сотиш курси эса 10 750 - 10 770 сўмгача ошгани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter