Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорога шамол станцияси учун Хитойдан улкан турбиналар олиб келинмоқда (фото)

Бухорога шамол станцияси учун Хитойдан улкан турбиналар олиб келинмоқда (фото)

Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси томонидан Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 500 МВтдан бўлган 2 та шамол электр станцияси қурилмоқда.

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, шамол электр станциялари учун Хитойдан шамол генератор ва турбиналар махсус транспорт воситалари орқали олиб келинмоқда.

Хитойнинг «Envision» компанияси томонидан ушбу станциялар учун 158 та турбина етказиб берилади.

Мазкур электр станциялар 2024 йил якунида ишга туширилиши режалаштирилган.

«Станциялар тўлиқ ишга туширилгач, йилига 3,6 млрд кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 1,1 млрд метр куб табиий газ тежалишига эришилади ва атмосферага 1 млн тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади», дейилади вазирлик хабарида.

Ушбу йирик лойиҳалар Президентнинг 2021 йил 23 февралдаги қарорлари асосида амалга оширилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг