Агробанк: Ўзбекистонда илк бор бундай хизмат йўлга қўйилмоқда
Яқинда Агробанк томонидан халқаро Visa картасини картомат орқали бериш хизмати йўлга қўйилганини эълон қилинган эди.
Энди, Ўзбекистонда илк бор, HUMO картасини банк ходимининг ёрдамисиз олиш мумкин. Бу Агробанкнинг смарт-офисларида жойлашган ўз-ўзига хизмат кўрсатиш қурилмаси – картомат орқали амалга оширилади.
- Картани олиш 3 дақиқадан кам вақт олади.
- Карта расмийлаштириш учун паспортингиздан ташқари ҳеч қандай ортиқча ҳужжатлар керак эмас.
- Куну-тун ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчаси Агробанк Бош офиси олдида, Муқимий кўчаси, 43 манзилида жойлашган.
Дастлабки босқичда бу хизматдан Агробанк мижозлари фойдаланишлари мумкин.
Биз сизнинг қулайлигингиз ва энг қимматбаҳо бойлигингиз — вақтингизни тежаш учун барча шароитлар яратмоқдамиз.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter