Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Реклама» қимматга тушди

«Реклама» қимматга тушди

Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида яшовчи 21 ёшли фуқаро А.Ш. ариза билан мурожаат қилиб, «Инстаграм» ижтимоий тармоғида «Мақсуджон» исмли шахс банк картасидаги 1.220.000 сўм пуллари фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилояти, Данғара туманида яшовчи 15 ёшли М.А. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган М.А., «Инстаграм» ижтимоий тармоғи орқали А.Ш. билан танишиб, унинг маҳсулотларини реклама қилиб беришга келишиб, олдиндан реклама учун 1.220,000 сўм пулларини банк картасига ўтказдириб олиб, сўнг ваъдасини бажармасдан, ёзишмаларни ўчириб юборганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, М.А.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг