«Malibu» олиб бераман деб алдади
Жорий йилнинг 16 июнь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман Ички ишлар органларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқармасига тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил 31 октябрь куни Бухоро шаҳрида яшовчи М.А. исмли аёл фуқаро С.Ф.нинг уйида унга кредитга «Malibu» русумли автомашина олиб беришини ваъда қилиб, ундан 20 000 000 сўм пули ва 200 АҚШ долларини олиб берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, М.А. ушланган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter