Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чилонзорда содир этилган йирик ўғирлик жинояти фош қилинди

Чилонзорда содир этилган йирик ўғирлик жинояти фош қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Кийим-кечак дўконидан содир этилган ўғрилик жинояти «иссиқ изидан» фош этилди.

Чилонзор тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг 23 март куни соат тахминан 02:00 ларда, 3 нафар номаълум шахслар кийим-кечак дўконига кириб, умумий қиймати 225.535.000 сўмлик эркаклар кийимларини ўғирлаб кетишган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 20 ёшли Шамсиддин Н, 19 ёшли Иброҳим З. ҳамда Абдуқодир Ш. аниқланиб, қўлга олиндилар. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг