Бухорода мансабдор пора билан ушланди
Бухоро вилояти, Қоровулбозор туманидаги 5-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти мудираси ўз мавқеидан фойдаланиб, «Фирибгарлик» жиноятини содир қилган.
«Xabar.uz»га маълум қилинишича, мудира ўз қўли остида услубчи вазифасида ишловчи Р.Ш. билан бир гуруҳ бўлиб, тарбиячи М.Ф.ни мансабдор танишига пора бериш орқали унга «логопед» штатини қўшимча тарзда олиб бериши эвазига 400 доллар пора талаб қилган.
Вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида мудира ўз хизмат хонасида талаб қилинган пулларни олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан мансабдорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Бухорода ўрмон хўжалиги директори қўлга тушгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter