Бухорода 42 ёшли шахснинг уйидан қуроллар чиқди
Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Жондор туманида яшовчи фуқаро хонадонидан жанговар ўқ отар қуроллар туркумига кирувчи ов милтиғи топилган.
Таъкидланишича, Жондор тумани ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан «Хавфсиз ҳудуд« тезкор профилактик тадбири ўтказилган. Тадбир давомида туманда яшовчи, 42 ёшли Ж.M. исмли шахснинг қонунга хилоф равишда турли туркумдаги қуролларни ўз хонадонида сақлаб келаётгани аниқланган.
Ж.М.га тегишли темир сейф ичидан 1959 йилда ИЖEВСК қурол заводида ишлаб чиқарилган 28 калибрли, силлиқ нилли ва 5.6 мм калибрли бурама ўйиқли, В-5526 рақамли қурол, «Иж-56-3» моделли ов милтиғи ҳамда 9 дона 16 ва 28 калибрли патронлар, шунингдек, бир нечта жанговар ўқ отар қуроллар туркумига кирувчи ов милтиқлари топилган.
Тегишли рухсатномасиз, қонунга хилоф равишда сақлаб келинаётган ушбу қуроллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан Ж.M. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 248-моддаси (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter