18 ёшли қизни ёмон йўлга тортганлар ушланди
Бухоро шаҳрининг Б.Нақшбанд кўчасида яшовчи 33 ёшли Р.Ҳ. исмли аёл таниши 22 ёшли Р.Л. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, шу кўчада вақтинча истиқомат қилиб келаётган 2003 йилда туғилган К.С. исмли қизни жорий йилнинг 4 сентябрь куни алдов йўли билан ўз уйига олиб келган.
Шаҳар ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан берилган маълумотга кўра, ундан шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш мақсадида фуқаролик паспортини олиб қўйиб, зўрлик ишлатиб, шу кундан 8 октябргача моддий ҳақ эвазига бегона эркаклар билан жинсий алоқа қилиб фоҳишалик қилишга мажбурлаган.
Шунингдек, 9 октябрь куни ўз уйи яқинида К.С.ни навбатдаги мижозга 800 минг сўмга пуллаб, ўзга бир эркак билан жинсий алоқада бўлишга мажбурлаган.
Шундан сўнг, Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан гумон қилинувчи Р.Ҳ. ва унинг шериги жиноят устида қўлга олиниб, улардан 800 минг сўм пуллар ва К.С.нинг фуқаролик паспорти тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.Ҳ. ва Р.Л.ларга нисбатан ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми «в», «г», «э» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter