одам савдоси жинояти учун жазо кучайтирилмоқда
Сенатнинг иккинчи ялпи мажлисида «Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.
8 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан тутиб келтирилди
Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, 8 йилдан буён Ўзбекистон ИВВ томонидан қидирувда бўлган аёл қўлга олинди.
Навоийда фарзандини сотишга уринган аёл ушланди
Навоий вилояти Навбаҳор туманида яшовчи К.Р. ҳали бир ойлик бўлмаган чақалоғини 10 млн сўмга сотишга уринганида ушланди.
Қибрайда 10 ёшли қизини сотишга уринган аёлга ҳукм ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Қибрай тумани суди 10 ёшли қизини сотишга уринган аёлга ҳукм ўқди.
Бухорода ўз фарзандини сотмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди
Ота ўз фарзандини сотгани эвазига қўлга киритаётган 6600 АҚШ долларини кўриб, кўзлари ўйнаб кетди. Пулни олиб, ҳали «мижоз» ёнидан узоқлашмаган ҳам эди, қўлларини кишанда кўрди.
«Озодлик овози» ёхуд одам савдоси қурбонлари орасида минглаб болалар борлигини биласизми?
Қуллар… озодликдан бир умрга маҳрум қилинганлар – бу инсон ҳуқуқлари поймол қилинишининг энг охирги нуқтаси.
одам савдосида гумонланган ўзбекистонлик Истанбулдан депорт қилинди
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Бош консулхонага ёки Ўзбекистон ИИВга мурожаат қилишларини сўрамоқда.
одам савдосида гумонланиб қидирувга берилган ўзбекистонлик Истанбулда қўлга тушди
Жорий йилнинг 6 май куни Ўзбекистон ва Туркия ИИВ ҳамкорлигида амалга оширилган тезкор тадбирда Истанбул шаҳрининг Фатих туманида фирибгарлик ва одам савдоси жиноятини содир этишда гумон қилинган 45 ёшли Ўзбекистон фуқароси Раҳимов Озод Саъдуллоевич қўлга олинди.
Қизларни алдов йўли билан Россияга жўнатаётган шахс қўлга олинди
Ўтказилган тезкор тадбирда қизларни алдов йўли билан Россияга жўнатаётган шахс Тошкент халқаро аэропортда қўлга олинган.
Туркияда «Моня хоним» қўлга олинди
Туркия полицияси ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Қидирув бошқармаси ҳамкорлигида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилган.