Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилди

Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилди

Жиноят кодексининг 135-моддасига одам савдоси билан боғлиқ бўлган жиноятни содир этганлик учун жазо чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилмоқда.

Унга кўра, одам савдоси жиноятини қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда, худди шунингдек жабрланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни олиб қўйган, яширган ёхуд йўқ қилиб юборган ҳолда содир этганлик учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.

 Илгари мазкур жиноят учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Шунингдек, ушбу жиноят жабрланувчининг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилди.

 Илгари мазкур жиноят учун 8 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг