Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда фарзандини сотишга уринган аёл ушланди

Навоийда фарзандини сотишга уринган аёл ушланди

Навоий вилояти Навбаҳор туманида яшовчи К.Р. ҳали бир ойлик бўлмаган чақалоғини 10 млн сўмга сотишга уринганида ушланди.

ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда туман ИИБ ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбир давомида К.Р. чақалоғини қўшни маҳалладаги З.С.га сотаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг