Вояга етмаган қиз «Дамас»ни олиб қочди
Вобкент туманидан 17 ёшли қиз бошқа бировга тегишли бўлган «Дамас» автомобилини олиб қочган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Шукурлаев «Xabar.uz»га маълум қилди.
Таъкидланишича, туманнинг «Халач» маҳалласида яшовчи 53 ёшли Р.Э. ўз яшаш уйи олдида «Дамас» русумли автомашинасини эшиклари очиқ ҳолда калитини ўт олдиргичда қолдирган.
Орадан кўп ўтмай, дарвозаси олдида автомшинаси йўқлигига гувоҳ бўлган. Ва Р.Э. ҳолат юзасидан зудлик билан туман ички ишлар органларига мурожаат қилган.
Автомашинанинг ўғирлаб олиб қочилгани юзасидан хабар келиб тушгач, ички ишлар органлари томонидан «тўсиб ушлаш» махсус тезкор режаси ҳаракатга келтирилган. Олиб борилган тезкор-техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари натижасида ушбу автомашина халқаро аҳамиятга эга бўлган А-380 автомобил йўлининг 69 километрида тўхтатилиб ушланган.
Аниқланишича, мазкур жиноятни жабрланувчининг маҳалладоши 17 ёшли вояга етмаган Т.Ш. исмли қиз содир қилган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 267-моддаси (Транспорт воситасини олиб қочиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter