Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентга қайтаётган «Aфросиёб» поезди носозликка учради

Тошкентга қайтаётган «Aфросиёб» поезди носозликка учради

Фото: Xabar.uz

Бугун, 14 ноябрь куни Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган «Aфросиёб» поезди носозликка учради. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бухоро – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган 765-сонли «Aфросиёб» электропоезди техник носозлик сабаб, соат 08:11 да «Бахт» станциясида тўхтаган. Носозликни бартараф қилиш чоралари кўрилгандан сўнг, шу куни соат 09:50 да «Aфросиёб» электропоезди ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатни давом эттирган. 

«Ўзбекистон темир йўллар» AЖ раҳбарияти юзага келган ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг