Самарқандга учаётган самолёт фавқулодда қўнишни амалга оширди

Санкт-Петербург — Самарқанд йўналиши бўйича AFL-2870 парвозини амалга ошираётган, бортида 56 та йўловчиси бўлган «Аэрофлот» авиакомпанияси ҳаво кемаси маҳаллий вақт билан соат 10:50 да йўловчилардан бирининг (Ўзбекистон Республикаси фуқароси) саломатлиги ёмонлашгани ва унга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарурлиги сабабли, Қозоғистоннинг Қизилўрда аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчининг юрак хасталиги хуружи аломатлари кузатилган. Экипаж самолётни энг яқин аэропортда қўндиришга қарор қилган.
Аэропортга қўнгач, йўловчи тез тиббий ёрдам машинасида малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт муассасасига олиб кетилган.
Тошкент вақти билан соат 12:20 да, бортида 55 та йўловчиси бўлган самолёт Самарқанд аэропортига қўнишни амалга оширган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter