Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда ҳам сув тошқинлари кузатилди

Самарқандда ҳам сув тошқинлари кузатилди

Кучли ва сурункали ёғингарчилик оқибатида Самарқанд шаҳрида ҳам сув тошқинлари юзага келган. Вилоят ҳокимлиги бу ҳақда расмий маълумот берган.

Айтилишича, ёмғир ва оқова сувлари Самарқанд шаҳрининг 5 та шоҳ кўчасидан ўтувчи автомобиллар қатнов қисмида, 54 та ички кўчалар атрофидаги ирригация тармоқларида, 20 дан ортиқ кўп қаватли уйларнинг ертўласи ва атрофида, 84 та якка тартибдаги турар жой биноларининг ертўла ва ҳовлиларида, 5 та мактаб ва М.Улуғбек кўчасидаги «Кўзмунчоқ» номли МТМ ҳовлилари ҳамда Нарпай кўчасидаги «Муз саройи» биноси остидаги автотураргоҳда тўпланган.

Шунингдек, ёмғир сувлари Самарқанд туманининг 4 та МФЙларида кузатилиб, Булунғур тумани Ғўбдин қишлоғи ҳудудидан ўтувчи М-39 Aлмати-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз” автомобиль йўлининг 1046 км.да ўрнатилган д=1500 сув ўтказиш қувурига сиғмасдан йўл қатнов қисмининг бир томонида йиғилиб қолган.

Юзага келган ҳолат оқибатларини бартараф этиш мақсадида, ёнғин-қутқарув бўлинмаларидан 144 нафар шахсий таркиб, 17 та ёнғин-қутқарув техникаси, 11 та мотопомпа ҳамда «Самарқанд сув таъминоти» МЧЖдан 6 та махсус техника, 14 нафар ишчи-ходим жалб қилинган.

Бундай табиий офат Жиззах вилоятининг бир қатор туманларида ҳам кузатилган. Сув тошқини оқибатида ҳозирча 4 киши ҳалок бўлгани айтилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг