Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Оқтепа лаваш» барча филиалларини ёпди (видео)

«Оқтепа лаваш» барча филиалларини ёпди (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

«Оқтепа лаваш» овқатланиш тармоғи барча филиалларини ёпди. Бу ҳақда «Оқтепа лаваш» МЧЖ раҳбари Ҳаёт Ғуломов «Sevimli» телеканалининг «Zamon» дастурига берган интервьюсида маълум қилган.

Тошкентда «Оқтепа лаваш»дан оммавий заҳарланганлар сони 41 нафарга етгани хабар қилинганди. Пойтахтимизда юз берган ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда овқатдан оммавий заҳарланиш бўлгани ва у «Оқтепа лаваш» умумий овқатланиш шохобчаларида тайёрланган товуқли сендвични истеъмоли билан боғлангани ҳақида хабар қилгандик.

«Оқтепа лаваш» маъмурияти Фейсбукдаги саҳифасида мазкур воқеаларга изоҳ бериб, жавобгарликни ўз зиммасига олганди. Дастлабки хабарда заҳарланганлар сони 15 нафарни ташкил этгани айтилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг