Самарадаги заҳарланишдан кейин ўзбекларнинг иш ҳақи оширилади
19 июль куни Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консули Фариддин Насриев ва Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси раҳбари Саиднўмон Мансуров “Кошелевский посад” корхонасида ишлайдиган Ўзбекистон фуқароларининг заҳарланиш белгилари билан касалхонага ётқизилиши тафсилотларини аниқлаш учун Самара вилоятига борган.
Улар ўзбеклар даволанаётган В.Д.Середавина номидаги Самара вилояти клиник касалхонасига ва 1-сонли Толяттинск шаҳар клиник касалахонасида беморлар ҳолидан хабар олганлар, суҳбатлашганлар.
Маълум бўлишича, касалхонада даволанаётган Ўзбекистон фуқароларининг жами сони 69 нафар, жумладан, 1 нафар бола бўлиб, улардан уч нафари реанимация бўлимида. Уларнинг соғликлари ҳолати барқарор-оғир. Айни пайтда заҳарланиш сабабларини аниқлаш учун текширув олиб борилмоқда.
Шунингдек, мазкур ҳудуд, вилоят соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарлари, тиббиёт муассасалари бошлиқлари ва “Кошелевский посад” корхонаси директори билан учрашувлар ўтказилган.
Учрашув ва музокаралар якунларида қуйидаги келишувларга эришилган:
- беморларни даволаш билан боғлиқ барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан қопланади;
- Ўзбекистон фуқароларининг паспорт ва меҳнат патентлари эгаларининг қўлларига топширилади;
- фуқароларнинг овқатланиш ва яшаш шароитларини қўшимча яхшилаш бўйича чоралар кўрилади;
- иш ҳақи миқдорини ошириш масаласи кўриб чиқилади.
Вазият бош консулхона назоратида турибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter