Самарада яшовчи фуқаронинг бурнидан тиш ўсиб чиқди
Самара давлат телерадиоэшиттиришлар компаниясининг хабар беришича, шифокорлар Самара шаҳрида яшовчининг бурнида ўсиб чиққан тишларни аниқладилар.
Болалигида аёлнинг қозиқ тишлари ортидаги «тўртовлон» деб номланувчи тишлар чиқмаган. Магнит-резонанс томография (МРТ)дан сўнг улар гаймор бўшлиғида эканлиги аниқланди. Самаралик аёл операцияга юборилган. Умумий наркоз остида бурундаги тишлар олиб ташланган.
Беморнинг сўзларига кўра, болалигида у доимо бурун битиши синдромидан азият чеккан. Aммо бурнида тишлар ўсаётгани хаёлига ҳам келмаган. Операциядан кейин аёл ўзини яхши ҳис қила бошлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter