Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Махсус поезд рейси орқали мингга яқин юртдошимиз олиб келинди

Махсус поезд рейси орқали мингга яқин юртдошимиз олиб келинди

Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Самара вилоятидан олиб келиш учун «Тошкент – Кинел –Тошкент» темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 31 август куни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ поезди 922 нафар юртдошларимиз билан «Кинел» станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди.

Мазкур поезд 2 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда вилоятдаги карантин зоналарига етказилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг