Самарқандда яна заҳарланиш. Учта боғча вақтинча ёпилди
Самарқандда яна заҳарланиш ҳолати кузатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари маълум қилди.
Унга кўра, бугун, 11 октябрь куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 80, 98 ҳамда 106-боғчаларнинг 12 тарбияланувчиси овқатдан заҳарланиш ташхиси билан ётқизилган.
Аниқланишича, болалар боғчада ош, шўрва, макарон, салат каби аралаш овқатларни истеъмол қилганликлари натижасида соғлиқлари ёмонлашиб, шифокорга мурожаат қилишган.
Шаҳардаги 80, 98 ва 106-боғчаларга “E.М.” корхонаси аутсорсинг хизмати кўсатиб келган.
Заҳарланиш ҳолати юзасидан вилоят ДСЭНМ томонидан ҳар учала боғча вақтинча ёпилган. Ҳозир беморлар аҳволи қониқарли бўлиб, даволаш муолажалари давом эттирилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 257-1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
6 октябрь куни Самарқанд шаҳар Сиёб деҳқон бозорида жойлашган «Бахтиёр» МЧЖга қарашли хот-дог тайёрлаш шохобчасидан хот-дог ва шаурма еган одамлар заҳарланган эди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter