Андижондаги мактабда ўқувчилар оммавий заҳарланди
Бугун, 30 сентябрь куни соат 14:20 дан соат 19:00 га қадар Андижон шаҳрида жойлашган Захириддин Мухаммад Бобур номидаги хусусий ихтисослаштирилган мактабнинг 86 ўқувчиси кўнгил айниши, қайд қилиш, ич кетиш ва иситма каби шикоятлари билан тез тиббий ёрдамга мурожаат қилишган.
Уларнинг 57 нафари Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонасига, 17 нафари РШТТЁИМ Андижон вилояти филиалига, 12 нафари Андижон вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасига ётқизилган. Шундан 5 нафари ўқитувчи, 2 нафари ошхона ишчиси ва 68 нафари ўқувчи бўлиб, 9 нафари ўртачи оғирликда, 77 нафарининг аҳволи енгил.
Ўтказилган дастлабки эпидемиологик текширувлар натижасида аниқланишича, 3 хонадан иборат мослаштирилган ошхонада 2 маҳал овқатланиш ташкил этилган, бугун нонуштага: бўтқа, нон, чой, тушликда: нўхотли шўрва, лағмон, нон ва чой истеъмол қилишган.
ДСЭНМ юборган маълумотга кўра, овқатлар менюси «СЭС»чилар билан келишилмаган.
Шифохонада беморлардан тегишли лаборатория таҳлиллари олинган, барча беморларга тегишли даво муолажалари олиб борилмоқда, уларнинг аҳволлари қониқарли.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter