Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода ногиронлар уйи тарбиячиси ва тиббиёт ходими қўлга тушди

Бухорода ногиронлар уйи тарбиячиси ва тиббиёт ходими қўлга тушди

Иллюстратив фото.

Фото: Xabar.uz

Бухоро «Мурувват» ногирон болалар интернат уйи тарбиячиси ҳамда вилоят эндокриналогия диспансери шифокорининг тил бириктирган ҳолда жиноятга қўл уришгани аниқланган.

Таъкидланишича, Бухоро шаҳрида яшовчи М.Ҳ. жияни Г.А.ни иш билан таъминланишида ўзининг аввалдан таниши бўлган вилоят «Мурувват» ногирон болалар интернат уйи тарбиячиси М.Ф.дан кўмак сўраган. Тарбиячи ўзининг ваколатли танишлари орқали М.Ҳ.нинг жиянини вилоят Перенатал марказига ишга жойлаштириб қўйишини билдирган. Орадан бир неча кун ўтгач, болалар интернат уйи тарбиячиси М.Ҳ.га иш «пишган»ини, хизмати эвазига 1900 АҚШ доллари миқдорида пул олиб келишини талаб қилган. Бунча миқдорда маблағи бўлмаган фуқаро ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳолат юзасидан ёзма мурожаат қилган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида тарбиячиси «пора» ёзуви туширилган 1900  АҚШ доллари билан ушланган. Сўнгра М.Ф. билан ўтказилган суҳбат жараёнида, у ушбу пулларнинг 100 АҚШ долларини ўзи учун ушлаб, 1 800 АҚШ долларини яқин алоқаси бўлган вилоят Эндокриналогия диспансери шифокори П.А.га олиб бориб бериши кераклигини билдирган.

Тезкор тадбир яна фаол давом этган ва П.А. ҳақиқатан ҳам 1 800 АҚШ долларини М.Ф.дан олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.

Айни пайтда «Мурувват Уйи» тарбияси ва Эндокриналогия диспансери шифокорининг ҳатти-ҳаракатларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг