Машина ойнасидан оёқларини чиқариб юрган аёл жавобгарликка тортилди
Қарши шаҳрида оёқларини машина ойнасидан чиқариб кетаётган аёл ЙПХ ходимлари ҳақорат қилди, деб хабар бермоқда «Насаф ТВ».
Қайд этилишича, Қарши шаҳрида олиб борилган рейд тадбирлари давомида таксичилик билан шуғулланувчи Nexia автомобили тўхтатилган. Ҳайдовчи билан мулоқотга киришилганда, машинада йўловчи сифатида кетаётган аёл вазиятга аралашиб, мунозарали ҳолатни келтириб чиқарган.
Узоқ тортишувлардан сўнг, аёл тиббий текширувларга таклиф этилган. Текширув жараёнида аёлнинг мастлиги аниқланиб, жамиятда юриш қоидаларини бузгани юзасидан маъмурий иш очилган.
Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида кўриб чиқилган ишда аёл қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, вояга етмаган фарзанди борлиги сабаб қонуний енгиллик сўраган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-модда (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми билан БҲМнинг 5 баравари (1,5 миллион сўм) миқдорида жарима тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter