Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухородаги туғруқхонага ўғри тушди

Бухородаги туғруқхонага ўғри тушди

Иллюстратив фото.

Бухородаги туғруқхоналардан бирига ўғриликка тушиб, беморнинг пулларини ўмарган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов маълум қилди.

Таъкидланишича, Бухоро тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплексида стационар тартибда муолажа олиб даволанаётган Ш.Д. ўзига тегишли бўлган сумкадан 1,5 миллион сўм миқдоридаги пулларининг номаълум шахс томонидан ўғирланганини сезиб қолади. Ва бу ҳақда зудлик билан катта ҳамширага билдирган.

Беморнинг пулларини ўғирлаган одамнинг шахси аниқланмагач, бу ҳақда туман ички  ишлар бўлимига мурожаат қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича бир қатор тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилган. Бунинг натижасида ушбу жиноятни Бухоро туманидаги «Қуйи Чуқурак» маҳалласида яшовчи, 22 ёшли С.А. исмли аёл содир қилгани аниқланган.

Маълум бўлишича, айбдор қўшни палатада даволаниб келган ва шу куни муолажаларини якунлаб, ўз уйига қайтаётган вақтда, Ш.Д.нинг ўз хонасида йўқлигидан фойдаланиб, унга тегишли бўлган пулларни ўмариб кетган бўлган.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг