Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳар бедарвоза (эмас): Бухорода безори гуруҳ қўлга олинди

Шаҳар бедарвоза (эмас): Бухорода безори гуруҳ қўлга олинди

Иллюстратив фото.

Кўча безорилари, деганда кўпчиликнинг кўз олдига ёш ва тажрибасиз шахслар келади. Зеро, бу ёшдагилар айни қизиққон бўлишади. Бироқ, бу галги безориликнинг ёши катталар томонидан содир этилгани, ачинарли»,—дейди вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат  Жалолов «Xabar.uz»га. 

Содир этилган кўча безорилиги ҳолатига кўра, Бухоро шаҳрида яшовчи салкам 40 ёшли фуқаро А.Ш. 37 ёшли укаси ҳамда 42 ёшли таниши Ч.Ф.лар билан бир гуруҳ бўлиб, «777» номли автомашиналарни ювиш шохобчада жанжал кўтаришган.

Улар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, 46 ёшли шохобча ишчиси Ҳ.Н. билан жанжаллашишган. Жанжал пайтида унга тан жароҳати етказиб, безорилик жиноятини содир қилишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик), 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг