Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тезликни 60дан оширманг, энди жаримага тортиласиз!

Тезликни 60дан оширманг, энди жаримага тортиласиз!

Фото: «Xabar.uz»

Йўл ҳаракати қоидаларига автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш киритиш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Йўл ҳаракати қоидаларининг 78-банди иккинчи хатбошиси қуйидагича таҳрир қилинди: «Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек шаҳарлар ҳудудларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади».

Ушбу ҳужжат туфайли энди шаҳарларда, вилоятлар ва туманларнинг марказларида тезликни соатига 60 кмдан оширсангиз, жаримага тортиласиз.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг