Зеленский Россия билан босиб олинган ҳудудларни алмашмоқчи

Украина президенти Владимир Зеленский, агар АҚШ раҳбари Доналд Трамп Россия ва Украинани музокаралар столига келтира олса, Россия томонидан босиб олинган Украина ерлари эвазига Москвага Курск вилоятидаги босиб олинган ҳудудларни таклиф қилишини айтди.
Зееленскийнинг қўшимча қилишича, у Киев Россия томонидан ишғол қилинган ҳудудлардан қайси бирини бундай алмашинув доирасида сўраши мумкинлигини билмайди.
"Билмайман, кўрамиз. Бизнинг барча ҳудудларимиз муҳим, ҳеч бири устувор эмас", деди у.
Зеленский интервюда айтишича, Украина хавфсизлигини кафолатлаш АҚШ иштирокисиз мумкин эмас. Агар Европа Украинага тинчликпарвар контингентни юборишга қарор қилса, у 100-150 минг киши бўлиши керак, ҳатто бу ҳолатда ҳам бу хавфсизлик кафолатлари шартларидан бири.
Американинг Patriot ҳаво мудофаа тизими Европа ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларидан самаралироқ.
Мюнхен хавфсизлик конференцияси доирасида Владимир Зеленский Доналд Трамп жамоаси, жумладан, АҚШ вице-президенти Ж.Д.Венс билан учрашиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter