Зеленский Россиянинг катта қисми Пригожинни қўллаганини айтди
Украина президенти Владимир Зеленский CNN телеканалига берган эксклюзив интервюсида Россия аҳолисининг ярми Вагнер қўзғолони пайтида Евгений Пригожинни қўллаб-қувватлаганини айтди.
Украина раҳбарига кўра, энди Владимир Путин ҳокимиятни мустаҳкамлаш учун ҳамма нарсани қилади.
Украина разведкасининг маълумотларига кўра, Кремл вазиятни таҳлил қилиб, Пригожинни россияликларнинг катта қисми қўллаб-қувватлаётганини кўрган, улар ўз ҳокимиятининг кучлилигига жиддий шубҳа қила бошлаган.
Интервюда Украина раҳбари Запорожье атом электр станциясидаги вазият, Россиянинг жануби-ғарбий вилоятларининг ўққа тутилиши ва бошқа мавзуларга тўхталди.
Унинг фикрича, уруш жараёнида бурилиш нуқтаси ва ўз мақсадларига эришиш учун Москва АЭСда провокация қилишга қодир.
Зеленскийга кўра, Украина Мудофаа вазирлиги бу ҳолатда зарур чораларни кўришга ҳаракат қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter