Зеленский Москвадаги терактга муносабат билдирди
Украина президенти Владимир Зеленский Crocus City Hall' даги ҳужумни изоҳлар экан, Россия раҳбари Владимир Путин содир бўлган воқеа учун жавобгарликни «бошқа бировга» ўтказишга уринаётганини айтди.
«Улар ҳар доим бир хил усулларга эга. Бу олдин содир бўлган. Масалан, портлатилган уйлар (1999 йилда Москва ва Рязанда), қатл ва портлашларни эслайлик. Улар эса ҳар доим бошқаларни айблайдилар», — деди Зеленский.
"Кеча буларнинг барчаси содир бўлди ва Путин Россия фуқаролари билан муомала қилиш, уларга мурожаат қилиш ўрнига, бир кун жим турди - у буни Украинага қандай боғлаш ҳақида ўйлади. Ҳаммасини олдиндан айтиш мумкин”, - дея давом этди Зеленский.
Путин 23 мартдаги видеомурожаатида теракт ижрочилари Украина чегарасига кетаётгани, украин томони уларни ўтказишга тайёрлангани ҳақида иддао қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter