Ёнғин туфайли «Ирландия» кашф қилинди
Ирландия ғарбидаги Брэй Ҳид тепалигида жойлашган «Eire» ёзуви «Ирландия» маъносини англатади, дея хабар беради «Haber7.com» сайти.
«The Mirror» газетаси хабарига кўра, оқ тошларга битилган ёзув тупроқ остида қолиб кетган экан.
Иккинчи жаҳон урушида бетараф қолган ирландияликлар бомбардимонлардан сақланиш учун мамлакат чегараси атрофига 80 та ана шундай ёзувларни ёзиб чиқишган экан. Бундай ёзувларга кўпроқ Ирландиянинг ғарбий қирғоқларида дуч келиш мумкин.
Брэй Ҳид тепалигидаги бу ёзув йиллар давомида ўсимликлар остида қолиб кетган эди. Ёнғин ушбу ёзувларни топишда «кўмаклашди».
Тошдан ясалган композицияни полиция ходимлари вертолётда сайр қилаётиб топишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter