Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йирик миллиардер Россия фуқаролигидан воз кечди

Йирик миллиардер Россия фуқаролигидан воз кечди

«Арети» энергетика компанияси асосчиси ва раҳбари Игор Макаров Россия фуқаролигидан воз кечди, бу ҳақда Американинг Форбес нашри маълумот бермоқда. 

Унда Макаров Россия паспортидан воз кечгани ва ҳозирда Кипр фуқароси экани айтилади.

Шу муносабат билан Форбес собиқ россияликни энг бой кипрликлар рўйхатига киритди - Макаров у ерда бешинчи ўринни эгаллади. Миллиардерларнинг глобал рейтингида у 1368-ўринни эгаллаб турибди.

2020 йилда Кипрнинг Политиs нашри тадбиркорнинг инвестиция эвазига Кипр фуқаролигини беришнинг шубҳали эпизодлари орасида эканлигини ёзди. Шунга ўхшаш ҳолатлар 2008-2012 йилларда содир бўлган.

Игор Макаров 1962 йилда Ашхободда туғилган. 1992 йилда у Россияда биринчи мустақил газ компанияси «Итера»га асос солган ва унга раҳбарлик қилган. 2013 йилда у газ активларини сотди ва компания номини «Арети» деб ўзгартирди. Компания веб-сайтидаги маълумотларга кўра, холдинг штаб-квартираси Швейсарияда жойлашган бўлиб, у МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари, АҚШ, Канада, Ғарбий Европа ва Яқин Шарқда бизнес юритиб келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг