Япония бош вазири коронавирусга чалинди
Япония бош вазири девони хабар беришича, 65 ёшли Фумио Кисида COVID-19 бўйича топширган тест натижаси мусбат чиққан.
Бош вазир юқори тана ҳарорати, йўтал ва бошқа аломатлар юзагача чиққанидан бир кун ўтиб, 21 август куни тест топширганди, деб ёзди Sanskrit Shimbun газетаси.
Фумио Кисида 12 август куни коронавирусга қарши тўртинчи марта эмланганди. Японияда фақат кексаларга коронавирусга қарши тўртинчи доза вакцинадан фойдаланишга рухсат этилган.
Бош вазир ўз қароргоҳида даволаниб, ишлашда давом этяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter