Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги таъмирланган кўприк қулашида 140 киши ҳалок бўлди — Ҳиндистон

Янги таъмирланган кўприк қулашида 140 киши ҳалок бўлди — Ҳиндистон

Фото: Twitter

Ҳиндистоннинг Гужарат штатида кўприкнинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 140 кишига етди. Бу ҳақда  NDTV хабар бермоқда.

Айрим манбалар эса, қурбонлар сонини 132 нафар дея кўрсатмоқда.  

Полиция бошлиғи П.Декавадиа қидирув давомида қурбонлар сони ортиши мумкинлигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, 30 октябр куни кечқурун Ҳиндистон ғарбидаги Мачху дарёси орқали ўтган 140 йиллик пиёдалар кўприги 500 га яқин одам билан қулаб тушди. Уларнинг 350 дан ортиғи сувда қолиб кетган.

Маҳаллий телеканал маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида дастлаб 90 киши ҳалок бўлган, яна 100 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида. Расмийлар қурбонлар сони ортиб боришини истисно қилмаяпти.

Кўприк етти ойлик таъмирдан сўнг, 26 октабр куни очилганди. Кўприк хусусий компания томонидан таъмирланган ва махсус сертификатсиз фойдаланишга топширилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг